Ўзбек ҳайдовчилари лол қолдиришда давом этишмоқда: Бухородаги ноодатий ҳолат (фото)
Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлардан бирида ноодатий фотосурат эълон қилинди. Унда ҳайдовчининг ўзи ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурматсизлиги ёққол намоён бўлди.
Тасвирлар Бухородан олинган бўлиб, унда “Нексия” ҳайдовчисининг ўз машинасида жуда катта ҳажмдаги газламани олиб кетаётганини кўриш мумкин. У транспорт воситасига анча қизиқ тарзда жойлаштирилган – автомобиль орқа деразалари орқали жойлаштириб қўйилган. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай авто дунёнинг исталган мамлакатидаги йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатиларди, бизда эса...
Бу фотосуратга қатор изоҳлар ҳам қолдирилган. Улардан бирида: "У телефонда ҳам гаплашмоқда, шекилли???", - дея ёзилган бўлса, бошқасида “Юкхонага ҳам ўн қоп цемент жойлаштирса бўларди”, дейилган.
Хуллас, сўнгги пайтларда Ўзбекистон йўлларида бундай ғайриоддий ҳолатларни кўплаб учратиш одат тусига кириб қолди...
Мавзуга оид
14:55 / 28.12.2024
Бухорода Ҳайработ каналида чўкаётган 16 ёшли қиз қутқариб қолинди
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024