17:27 / 11.04.2017
32604

«Шимолий Корея жиддий муаммо қаршисида». Трамп таҳдид қилишга ўтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Корея жиддий муаммога дуч келаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, бу борада Хитой билан ҳам гаплашиб олган.

«Мен Хитой президентига аниқ қилиб тушунтирдимки, агар Хитой Шимолий Корея муаммосини ҳал қилса, улар билан савдо алоқаларимиз узоқ вақт давом этади. Шимолий Корея жиддий муаммога дуч келмоқда. Агар у ердаги муаммоли вазиятни ҳал қилишда Хитой бизга ёрдам бермаса, бу ишни уларсиз ҳам уддалаймиз. Ҳа, ҳа, ўзимиз. АҚШ»,- деб ёзади Трамп твиттердаги микроблогида.

Аввалроқ Суриядаги авиабазага зарба берган ҳарбий кема Корея яриморолига яқинлашгани хабар қилинган эди.

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг зарбдор гуруҳи Корея ярим оролига йўлланди

Top