ОАВ: Ҳиндистонда юраги ташқарида жойлашган чақалоқ дунёга келди
Ҳиндистоннинг Мадхья-Прадеш штатида 5 апрель куни юраги ташқарида жойлашган чақалоқ дунёга келди, деб хабар бермоқда Daily Star.
Қизча ота-онаси фарзандларида қандайдир муаммо бор эканини УТТ вақтида билиб қолишган, бироқ жуфтликда кейинги текширувлар учун пул маблағлари бўлмаган.
"Биз биринчи боламиз шунчалик қийналишини хаёлимизга ҳам келтирмаган эдик", - дея айтиб ўтди қизчанинг онаси.
Тиббиёт ходимларининг тахминига кўра, боланинг яшаб кетиши 50 га 50 бўлиб турибди. У Деҳлидаги касалхонага олиб кетилди, у ерда Ҳиндистон тиббий фанлар институти мутахассиси томонидан жарроҳлик амалиётидан ўтказилади.
Маълумот учун, юрак эктопияси – бу ички аъзонинг ноодатий жойга кўчиши бўлиб, жуда кам – 150 минг ҳолатдан биттасида учрайди. Шу билан бирга, бундай муаммо билан дунё келган чақалоқларнинг 90 фоизи ўлик туғилади ёки ҳаётининг биринчи кунларидаёқ вафот этади.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Ҳиндистон 2040 йилда Ойга ўз космонавтини учиради
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024