22:18 / 11.04.2017
24602

Spiegel: Меркель ёмон оқибатнинг олдини олиш учун Москвага келмоқда

Германия канцлери Ангела Меркель Украина ва Суриядаги инқирозларга барҳам бериш бўйича олға силжиш кўзга ташланмагунча Москвага келмоқчи эмас эди. Бироқ, унинг қарашлари кутилмаганда ўзгариб кетди, деб ёзмоқда Spiegel нашри.

Меркель 2 май куни Москвага келади. Берлин маъмурияти бу ташрифни Ҳамбургда бўлиб ўтадиган G20 саммитига тайёргарлик, деб айтмоқда. 

"Аслида, бу сафар  — ёмонликнинг олдини олишга уринишдир", — дейилади мақолада. 

Нашр тахминига кўра, немис дипломатлари Украинадаги вазиятни ўта хавфли деб баҳолашади. Сўнгги ойларда Донбассдаги аҳвол анча ёмонлашди, деб ёзади мақола муаллифи. Шу билан бирга, Дональд Трампнинг Америка президентлиги учун ғалабаси жаҳон сиёсатидаги қарталарни қориштириб юборди. Трамп Вашингтонда лавозимига киришганидан 3 ой ўтган бўлса-да, Россияга нисбатан сиёсат борасида аниқ тўхтамга келгани йўқ. 

"Вазият ўта хавфли", — деб ёзган Spiegel, канцлер маъмурияти эса бошқа нарсани кутаётганини таъкидлайди. 

Трамп сайланганидан сўнг, Берлиндагилар, унинг Украина бўйича Путин билан келишиб олишидан хавотирланишган эди. Бу канцлернинг обрўсига путур етказар эди. Чунки, Меркель Россияга қарши санкцияларнинг жиддий тарафдорларидан бири эди. 

"Аммо, акси рўй берди. Вашингтон Москвага нисбатан шунчалик кутиш сиёсатини танладики, ишлашнинг ўзи мушкул вазифага айланмоқда. АҚШ ва Россиянинг фаол яқинлашуви эмас, балки умуман алоқасизлиги бош оғриғига айланди". 

Америка президенти маъмуриятининг "Россия билан алоқалари"ни суриштириш Трамп маъмуриятини "мудофаага ўтишга" мажбур қилди. Энди эса, у Россияга яқинлашиш йўлини топа олмаяпти. "Айни вақтда Трамп Москвага алоқадор барча нарсада салоҳиятга эга эмас", — дея федерал ҳукуматдаги манба сўзларидан иқтибос келтиради газета. 

Ҳозирча, Кремль кутишни маъқул кўрмоқда, дейди Spiegel. Москва Вашингтонда қайси кучлар ғолиб чиқишини диққат билан кузатаяпти. У ерда Москвага дўстона ёки душманона кайфиятдагилар қўли баланд келиши номаълум. Шундай экан, "хавфли бўшлиқ" пайдо бўлди. 

Меркель, ўз навбатида, юзага келган вазият жуда ҳам жиддий, деб ҳисоблайди. Канцлер уч ҳафта муқаддам, "америкаликларни ўйинга қайтариш учун" Вашингтонга келган эди, энди эса Россияга йўл олмоқда. 

Top