18:03 / 11.04.2017
5802

Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлиги кенгаймоқда

Аллом Иқбол номидаги “Лаҳор” халқаро аэропортида 5 апрель куни Ўзбекистон дипломатик миссияси томонидан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Тошкент-Лаҳор йўналиши бўйича биринчи рейси қабул қилинишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Шу куни Ўзбекистон элчихонаси МАКнинг Лаҳор шаҳридаги ваколатхонаси билан махсус учрашув ташкил этди. Унда иштирокчилар Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотлар жараёни билан таништирилди. 

Тадбир давомида Тошкент, Самарқанд, Хива, Бухоронинг диққатга сазовор жойлари ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди. Алоҳида видео-тақдимотда Ўзбекистоннинг туристик соҳаси ривожи, замонавий меҳмонхона мажмуалари ривожланиши, транспорт ва сервис инфратузилмаси ҳақида маълумот берилди.

Top