Спорт | 01:26 / 11.04.2017
11064
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2026 мезбонлиги учун уч мамлакат қўшма ариза топширгани тасдиқланди

ЖЧ-2026 мезбонлиги учун АҚШ, Канада ва Мексика қўшма ариза топширганини расман эълон қилди. Бу ҳақда Канада футбол иттифоқининг расмий твиттери хабар тарқатди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари  Конфедерацияси (КОНКАКАФ) президенти Виктор Монтальяни АҚШ, Канада ва Мексика 2026 йилда бўлиб ўтадиган ЖЧни биргаликда ўтказишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА Кенгаши 2026 йилдан бошлаб ЖЧда иштирок этувчи терма жамоалар сони 32тадан 48тага оширилишига рухсат берганди. ЖЧ-2026 мезбони 2020 йилнинг майида аниқланади.

Маълумот учун, сўнгги марта Шимолий Америка ҳудудида ЖЧ 1994 йилда, АҚШда ўтказилганди.

Мавзуга оид