20:55 / 12.04.2017
17318

Путин Тиллерсон билан учрашди

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин Кремлда АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди. Бундан аввалроқ Тиллерсон ва Лавров музокаралар ўтказгандилар. Бу ҳақда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

"Россия президенти Путин Кремлда АҚШ давлат котиби Тилерсон ва Россия ташқи ишлар вазири Лавровни қабул қилди", деб ёзган Песков.

Песков Путин дипломатлар билан нима ҳақида суҳбатлашганини маълум қилмаган.

Аввалроқ Песков Лавров ва Тилерсон ўзаро музокаралари натижалари бўйича Путинга ҳисобот беришни лозим топсалар, Россия президенти уларни қабул қилиши мумкинлигини айтганди.

Top