Суриялик ота: «Ўғлимга Доналд деб исм қўяман»
АҚШ президенти Доналд Трамп ҳеч ким кутмаган ишларни қилишда давом этади. У ижтимоий тармоқлардан ўзининг сиёсий пропагандаси учун фаол фойдаланиб келмоқда.
АҚШнинг олдинги президетни Барак Обама ишлатган @Potus аккаунти (President of The United States of America) Трамп президент бўлгач, 15 миллионта фолловери билан бирга жаноб Доналдга ўтган эди. Бироқ Трамп ўзининг шахсий аккаунтидан ҳам воз кечишни хоҳламади.
Трамп Суриядаги авиабазага берилган зарбадан кейин твиттерда янада фаоллашди. Унинг Fox News билан қуюқ алоқада экани кўпчиликка маълум. Президент Fox News сайтида берилган бир мақолани ўқувчилари билан бўлишди. Унда сурияликларнинг авиабазага берилган зарбадан қувонишгани ҳақида ҳикоя қилинади. Манбада ёзилишича, одамлар ўша авиабазадан туриб одамларга қарата кимёвий қурол ишлатилганига ишонишади.
«Асаднинг кимёвий ҳужумларидан жабрланган Сурия фуқароси сифатида жаноб Трампга миннатдорчили билдираман. Яратган сизни асрасин, сэр»,- деб ёзади @QZakarya номли аккаунт эгаси.
As a Syrian and Assad chemical weapons massacre survivor I want to thank @POTUS for striking the dictator, you gave us hope god bless u Sir!
— kassem Eid (@QZakarya) April 7, 2017
«Сурия фуқароси сифатида мана шундай сўзларни айтаман деб ўйламагандим: Раҳмат сизга, жаноб Трамп. Илтимос шундай зарбалардан кўпроқ беринг»,- деб ёзади @miladkawas никли фойдаланувчи.
As a Syrian refugee, I never imagined that I'd say this: Thanks @realDonaldTrump for bombing the regime who displaced me, please do more.
— Milad Kawas Cale (@miladkawas) April 7, 2017
Кейинроқ бу пропагандага Daily Telegraph газетасининг Яқин Шарқ бўйича шарҳловчиси Рут Шерлок хоним қўшилди. Шерлок хоним ўзининг verified аккаунтида шундай ёзади: «@QZakarya билан телефонда гаплашдим. У Трампнинг ҳаракатини шундай баҳолади: «Ўғлимга Доналд деб исм қўяман. Қаҳрамоннинг номини».
I was on phone with #QusaiZakarya, who survived 2013 #chemical attack, when he learned #Trump action: "I'll name my son Donald. Hero."#Syria
— Ruth Sherlock (@Rsherlock) April 7, 2017
Лекин нима учундир @QZakarya никли фойдаланувчи ўз саҳифаси орқали Трампга бошқа гапларни ёзган ва фарзандига унинг «қаҳрамонона» номини бериши ҳақида гапирмаган. Таъкидлаш жоиз, твиттернинг араб оламидаги вакиллари Трампни Абу Иванка деб аташмоқда, яъни Иванканинг отаси.
Аввалроқ Иванка Трамп твиттердаги саҳифасида Сурияга берилган зарбалардан кейин ўз отаси билан фахрланганини айтган эди.
Британия нашрларининг ёзишича, Трампнинг ҳужум ҳақидаги қарорига айнан Иванка таъсир кўрсатган. Бунга Трамнинг ўғли шундай изоҳ берган: «Иванка аввало она. Унинг ҳар бир сўзи отам учун аҳамиятли. Иванка «Ота, бу дахшат, тушуняпсизми», деган бўлиши мумкин».
Мавзуга оид
17:31 / 03.12.2024
«Бошқа аҳмоқ топинг» – Трамп BRICS давлатларига таҳдид қилди
11:42 / 21.10.2024
Трамп Пенсилванияда McDonald’s ходими бўлиб ишлади
23:13 / 20.08.2024
Трамп президентлик сайловида ғалаба қозонса Илон Маскка Оқ уйдан лавозим таклиф қилади
21:54 / 04.08.2024