Жамият | 20:29 / 13.04.2017
6331
2 дақиқада ўқилади

Январь-март ойларида Тошкентда 2319та жиноят фош этилди

Ҳар бир содир этилган жиноят учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш мақсадида олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида 2017 йилнинг 3 ойи давомида содир этилган жиноятларнинг 2319таси ёки 90 фоизга яқини фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Шунингдек, 3 ой давомида 510 нафар, ой бошидан 74 нафар ҳамда ҳафта давомида – 40 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушланди. Бундан ташқари, 7-13 апрель оралиғидаги ҳафта давомида 23та жиноят иссиқ изидан фош этилди. Булардан 1таси талончилик, 15та ўғирлик, 7таси фирибгарлик жиноятларини ташкил этган.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 
ой бошидан буён 38та, ҳафта давомида 21та ҳолат аниқланган.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрига кириб келиш постларида йил бошидан бери 49та гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш жиноятлари аниқланган, шундан 25 нафар қидирувдаги шахслар ушланди.

Мавзуга оид