Жаҳон | 11:16 / 13.04.2017
17082
1 дақиқада ўқилади

Хитой Шимолий Корея билан чегарага 160 минг аскарни кўчирди

160 минг нафар хитойлик аскар Шимолий Корея билан чегарага кўчирилди. Бу ҳақда Life қатор ОАВга асосан хабар берди.

Аввалроқ Жанубий Корея қирғоқларига АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари зарба гуруҳи йўл олгани ҳақида хабарлар берилганди. Гуруҳда “Карл Винсон” атом авиаташувчиси ҳам бор.

Корея ярим оролидаги вазият сўнгги ҳафталарда жуда кескинлашди. КХДР раҳбари журналистларни “катта ва муҳим ҳодисага” тайёргарлик кўришлари билан огоҳлантирди. ОАВнинг тахминича, гап ядро қуролини синовдан ўтказиш ҳақида бормоқда. 

Аввалроқ Шимолий Корея 15 апрель – мамлакат асосчиси Ким Ир Сеннинг туғилган кунида янги ядро синовларини ўтказиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид