АҚШ Хитой ва Қозоғистон Сурия бўйича овоз бермаганидан мамнуният билдирди
Оқ уй Хитой ва Қозоғистон БМТ Хавфсизлик кенгашида Сурия бўйича таклиф қилинган резолюцияга овоз бериш вақтида бетараф қолганидан мамнуният билдирди. Бу ҳақда журналистларга АҚШ президенти матбуот котиби Шон Спайсер маълум қилди.
"Хитой овоз бермагани муҳимдир. Шунингдек, Қозоғистон ҳам Россияга яқин жойлашгани ва у билан умумий тарихга эгалиги сабабли бетараф қолгани ҳам муҳимдир. Қозоғистон бу ерда Россиядан четлашиб, нафақат АҚШ, балки бутун қолган дунё қўллаб-қувватлайдиган позицияни қўллаб-қувватлади", деб айтди Спайсер.
"Хитой овоз бермагани президент учун салмоқли муваффақиятдир. Бу Россия ушбу масала бўйича яккаланганини кўрсатади, бу муҳимдир", деб қўшимча қилди Спайсер.
Россия 12 апрелда БМТ Хавфсизлик кенгашида тақиқлаш ҳуқуқидан фойдаланиб, Сурия бўйича резолюциянинг қабул қилинишини блоклади. Резолюция лойиҳасини БМТ Хавфсизлик кенгашига муҳокамага Буюк Британия, Франция ва АҚШ киритганди.
Россиянинг БМТдаги вакили Владимир Сафронковнинг айтишича, бу лойиҳа Сурия ҳукуматини ҳали тергов ўтказилмасдан, кимёвий ҳужум содир этишда айблаган ва шунинг учун Россия томондан блокланган.
Мавзуга оид
09:00
Қозоғистонда AZAL лайнери ҳалокати версияларига ҳозирча баҳо берилмади
20:58 / 26.12.2024
Катта эҳтимол билан Россия ракетаси зарба берган. Оқтовдаги авиаҳалокатнинг иккинчи кунига келиб яна нималар маълум?
19:17 / 26.12.2024
Озарбойжон самолёти Россия ракетаси сабабли ҳалокатга учраган – Euronews
18:33 / 26.12.2024