19:37 / 14.04.2017
6079

Атамбоев ЕОИИ ичидаги тўсиқлар ҳақида гапирди

«Биз бор эътиборни ЕОИИдаги тўсиқларни йўқотишга қаратишимиз керак», - дея маълум қилди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши вақтида.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон бу йил ЕОИИда раислик қилиб, ташкилот фаолиятини келажакда ўзи қандай кўришини тақдим этиши мумкин. Айнан шунинг учун Қирғизистон 2017 йилни Евроосиё ҳудудида бизнесни ривожлантириш учун шароитлар яратишга бағишлашни таклиф қилди.

«Иқтисодиётга бизнес, тадбиркорлар таъсир кўрсатади. Биз ижобий шароитларни яратиш ва ЕОИИ тўрт принципини амалга ошириш бўйича ишни давом эттиришимиз муҳим: товарлар, хизматлар, молия ва меҳнат ресурсларининг ҳаракатланиш эркинлиги. Биз иттифоқ ичида мавжуд бўлган тўсиқларни йўқотишга бор эътиборни қаратишимиз даркор. Бунинг учун давлат идоралари, ЕОИК ва бизнес ўртасидаги алоқаларни янада кучайтириш керак. Комиссия бизнес ташаббуслари ва таклифларига қулоқ тутиши керак», - дея таъкидлаб ўтди Алмазбек Атамбоев.

Top