Бухорода “Профилактика куни”да 2 нафар қидирувда юрган жиноятчи ушланди
Бухоро вилоятида 2017 йилнинг 13 апрел куни ўтказилган “Профилактика куни” тадбири давомида вилоятдаги барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик вакиллари кенг жалб этилиб, маъмурий ҳудудда жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир қатор тезкор-профилактик ишлар амалга оширилди.
Тадбир давомида, вилоят ҳудудидаги жами 15.977 та хонадонлар ўрганилиб, уларда ноқонуний яшаб келаётган 127 нафар шахсларнинг 10 нафари Реабилитация марказига жойлаштирилди. 31 нафар шахсларга нисбатан МЖтКнинг 223-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар тузилди.
908 та турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ўтмишдан очилмасдан қолган 1 та жиноят фош этилди ва 2 нафар қидирувда юрган жиноятчилар ушланди.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг жойларда аҳоли ўртасидаги “сайёр суд”ларда муҳокама этилиши, ушбу соҳада ўзининг катта самарасини беради. Шу мақсадда, шаҳар-туман жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Судьялар томонидан “Профилактика куни” тадбири доирасида вилоят бўйича жами 25 та (шундан 5 таси жиноят ва 20 таси маъмурий ҳуқуқбузарликлар) ҳолатлар “сайёрсуд”ларда кўриб чиқилиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралари кўрилиши таъминланди.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
09:35 / 04.12.2024
Маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирлари ўтказилади
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024