Иқтисодиёт | 16:14 / 14.04.2017
5268
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон ЕОИИ ҳудудида бизнес юритишни яхшилашни таклиф қилмоқда

Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида бизнес юритишни яхшилаш ташаббуси билан чиқмоқда. Бу ҳақда ЕО Олий иқтисодий кенгаши бошланишида Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев сўз юритган.

"Қирғизистон жорий йилда ЕОИИ идораларида раислик қилмоқда. Биз ушбу ташкилот доирасида бизнес юритиш шароитларини яхшилашни таклиф этамиз", - деган Атамбоев. 

Унинг сўзларига кўра, иштирокчилар кенгаш давомида "кенг қамровли масалалар"ни муҳокама қилишади. "Ўйлайманки, бугун биз тез ва самарали ишлаймиз", - деб қайд этган президент. 

Бишкекда бўлиб ўтаётган Евроосиё олий иқтисодий кенгашида Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова ва Россия раҳбарлари қатнашмоқда. 

Мавзуга оид