Жаҳон | 19:26 / 14.04.2017
5696
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев ЕОИИ давлатларини бир-бирини қўллаб-қувватлашга чақирди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ЕОИИ давлатларини бир-бирини қўллаб-қувватлашга чақирди, бу инқироздан тезроқ чиқишга ёрдам беради. У бу ҳақда Евроосиё иқтисодий иттифоқи Олий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, инқироз доимий эмас, ҳамда пасайишдан сўнг ҳар доим ўсиш рўй беради. 2016 йил якунларига кўра, ЕОИИ давлатларининг аксариятида айнан иқтисодий ўсиш кузатилган. 2017 йилнинг икки ойи якунига кўра эса ЕОИИ ташқи савдо ҳажми 37 фоизга ўсди.

«Биз янада кўпроқ ишлаш кераклигини кўрсатмоқдамиз. Агарда барча тўсиқларни олиб ташласак, йил охирига қадар ўсишни ушлаб туришимиз мумкин бўлади. Уни мустаҳкамлаш керак. Биз тўсиқларни йўқотишимиз керак. Бунинг учун Евроосиё иқтисодий комиссияси томонидан биринчи навбатдаги чоралар қабул қилинди, тўсиқлар рўйхати ишлаб чиқилди. Эндиликда йўл харитасини ишлаб чиқиш, маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш учун янги иқтисодий келишувлар билан таъминлаш, Эрон, Сингапур ва хоҳиши бўлган бошқа давлатлар билан ҳамкорликни кучайтириш лозим», - дея таъкидлаб ўтди Нурсултон Назарбоев.

Мавзуга оид