Фан-техника | 16:38 / 14.04.2017
10966
2 дақиқада ўқилади

Планшет ва смартфонлар ёш болалар учун зарарли экани тасдиқланди

Олимларнинг аниқлашларича, ёш болаларнинг доимий равишда смартфонлар ва планшетлардан фойдаланиши уларнинг ухлаш вақтини қисқартиради. Тадқиқотчиларнинг бу борадаги хулосалари Scientific Reports журналида чоп этилган.

Лондоннинг Биркбек университети ходими Тим Смит раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи 6-36 ойлик фарзандларини тарбиялаётган ота-оналар орасида сўров ўтказган. Улардан фарзандларининг кундузги ва кечки ухлаш соатларининг ўртача миқдорини келтириш ҳамда бола кечалари тез-тез уйғониб турадими-йўқми, агар шундай бўлса, қайта ухлаши учун қанча вақт талаб этилишига ойдинлик киритиш сўралган. 

Сўралганларнинг 70 фоизи смартфон ёки планшетга эгалигини айтишган, тадқиқотда иштирок этган ота-оналарнинг 75 фоиз фарзандлари мазкур қурилмалардан овунчоқ ўрнида фойдаланиб турган. 6 ойдан 11 ойгача бўлган болаларнинг 51 фоизи, 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларнинг деярли 92 фоизи планшетлар билан аллақачон таниш эканлиги маълум бўлган. Шу билан натижалар анча ташвишли экани ойдинлашган. Яъни, қурилма билан ўтказилган ҳар бир соат бола уйқусини 15,6 дақиқага камайтиради. Бундан ташқари, мобил қурилмалардан фойдаланувчи болаларнинг ухлаши ҳам қийин кечади. 

Тим Смитнинг таъкидлашича, бироқ ушбу тадқиқотни янада чуқурроқ ўтказиш лозим. 

Мавзуга оид