Жаҳон | 19:23 / 14.04.2017
29152
2 дақиқада ўқилади

Путин Бишкекда нималар ҳақида гапирди?

Россия президенти Владимир Путин Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Олий кенгаши кенгайтирилган йиғилишида ЕОИИ иши билан боғлиқ долзарб масалалар ва ҳамкасблари билан ҳамкорлик ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Россия Қозоғистон билан фазовий соҳада фаолроқ ҳамкорлик қилади. Бу “Бойқўнғир” космодромидан узоқ муддат давомида фойдаланиш, биргаликда ракета-космик техникасини ишлаб чиқиш ва парвозга чиқаришни назарда тутади.

«Нурсултон Абишевични шундан хабардор этмоқчиманки, биз фазовий соҳадаги ҳамкорлигимизни “Бойқўнғир”дан фойдаланган ҳолда кенгайтиришни давом эттиришга қарор қилдик. Барча режаларимиз мувофиқлаштирилади. Гап “Восточный” космодромини сиз билан бизда бор бўлган лойиҳалар бўйича янада фаолроқ фойдаланиш ҳақида кетмоқда», - дея таъкидлаб ўтди РФ президенти.

Россия етакчисининг фикрича, ЕОИИ давлатлари иқтисодий операторлар учун умумий ва ҳажмкор бозорни ташкил этишда натижаларга эришишган.

«ЕОИИ ташқи конъюктурага қарамай ўзига хос «хавфсизлик ёстиқчаси» сифатида ишлади. Миллий иқтисодиётлар мослашди. Экспорт-импорт амалиётлари тузилмаси анча ошди ва яхшиланди, хомашё олиб чиқиб кетиш ва машиналар ҳамда маҳсулотлар экспорти ўсди», - деган Владимир Путин.

Шунингдек, Путин Қирғизистонда енгил ва текстиль саноатини тиклаш учун шароитлар яратилганини таъкидлаб ўтган. Шу билан бирга, у капитали 4 млрд. доллар бўлган Евроосиё тараққиёт банки ўрнини юқори баҳолади.

“Банк ва Евроосиё иқтисодиётни барқарорлаштириш жамғармаси сармоявий ташаббусларни амалга оширишда катта ўринга эга. Сўнгги мисол – Қирғизистон билан яқинда имзоланган 110 миллион долларлик келишув”, - деган Путин.

Россия президентининг фикрича, божхона соҳасига тегишли ахборот хизматларини кўрсатиш фарқида муаммолар бор ҳамда товарлар ҳаракатланишини электрон тизим орқали кузатишни ташкил этиш керак.

Мавзуга оид