23:37 / 15.04.2017
6477

АПЛ. «Манчестер Сити» йирик ҳисобда ғалаба қозониб, 3-ўринга кўтарилди

Англия премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган яна бир учрашув бўлиб ўтди. Унда «Саутҳемптон» ўз уйида «Манчестер Сити»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасида (55-дақиқа) Венсан Компани Давид Сильва томонидан етказиб берилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни очди. 77-дақиқада «Сити» қарши ҳужумда ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Кевин Де Брюйненинг пасидан кейин Лерой Сане фарқни иккитага етказди. 80-дақиқада яна ўша Де Брюйненинг пасидан кейин Серхио Агуэро боши билан гол киритиб, якуний натижани ўрнатди.

«Сити» ушбу ғалабадан кейин ўз очколари сонини 64тага етказди ва «Ливерпуль»ни ортда қолдириб 3-ўринга кўтарилиб олди.

АПЛ, 33-тур

Саутҳемптон – Манчестер Сити 0:3 (0:0)
Голлар: Компани (55), Сане (77), Агуэро (80).
Саутҳемптон: Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Тадич, Уорд-Проуз (Лонг, 60; Родригес, 82), Редмонд, Дэвис, Габбьядини (Буфаль, 60), Хейбьерг.
Манчестер Сити: Браво, Отаменди, Компани, Клиши, Навас, Туре, Фернандиньо, Сильва (Сабалета, 81), де Брюйне, Сане (Стерлинг, 86), Агуэро (Ихеаначо, 89).
Огоҳлантиришлар: Хейбьерг (31), Дэвис (37), Соареш (41).

Top