Жаҳон | 13:22 / 15.04.2017
5587
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги сув тошқинлари камида 17 кишининг умрига зомин бўлди

Эрон шимоли-ғарбида содир бўлган табиий офат оқибатида камида 17 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Шарқий Озарбойжон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари Халил Саеий маълум қилган.

"Айни вақтда Ажабшир ҳудудида 14 кишининг жасади топилди, яна 3 кишининг жасади Озаршаҳр округида Азершахр сув остидан чиқарил олинган", — дея унинг сўзларини келтиради IRIB телеканали. 

Ҳозирда, қидирув-қутқарув амалиётлари давом этмоқда. Унинг айтишича, 37 киши жабрланган. 

Мавзуга оид