Эрондаги табиий офат қурбонлари сони ошмоқда
Эрон шимоли-ғарбида юз берган сув тошқинларида қурбон бўлганлар сони 35 нафарга етди. 8 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Мамлакат фавқулодда ҳолатлар бўйича ташкилот раҳбари Исмоил Нажжор маълум қилган.
Аввалроқ, Нажжор 25 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида сўз юритган эди. Унинг сўзларига кўра, сув тошқинларига сурункали ёмғирлар сабаб бўлган. Эроннинг тўрт вилояти — Ғарбий ва Шарқий Озарбойжон, Курдистон ва Занжон вилоятида 14 апрелдан бери тинимсиз кучли ёмғир ёққан.
"Жами 35 киши ҳаётдан кўз юмди", — деган Нажжор ISNA агентлиги. Унинг қайд этишича, қутқарувчилар бедарак йўқолганларнинг жасадларини топишган.
Қурбонларнинг аксарияти, агентликка кўра, Шарқий Озарбойжонга тўғри келади. Ҳукумат қидирув-қутқарув ишларини давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
16:58 / 25.12.2024
Эронда WhatsApp ва Google Play блокдан чиқарилади
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:06 / 22.12.2024
Асаднинг қулаши — Эрон ташқи сиёсатидаги муваффақиятсизлик
14:52 / 20.12.2024