Спорт | 02:02 / 16.04.2017
11290
2 дақиқада ўқилади

Ла-лига. «Барселона» ғалаба қозониб, «Реал» билан фарқни сақлаб қолди

Испания Ла-лигасининг 32-туридан ўрин олган марказий учрашув «Камп Ноу»да бўлиб ўтди ва унда «Барселона» «Реал Сосьедад»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 17 ва 37-дақиқаларида Лионель Месси гол киритиб 2:0 ҳисобини юзага келтирганди. 42-дақиқада Умтитининг автоголидан кейин фарқ қисқарди. 44-дақиқада Пако Алькасер Мессининг узатмасидан сўнг ҳисобдаги фарқни яна оширди. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Хави Прието фарқни яна биттагача қисқартирди. Иккинчи бўлимда жамоалар дарвозаларни ишғол қила олишмади ва «Барселона» «Реал Сосьдед»ни ўз уйида кетма-кет 19-учрашувда мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» «Реал» билан ўртадаги фарқни яна учтагача қисқартирди. Бироқ «Реал»да учрашувлар сони биттага кам.

Ла-лига, 32-тур

Барселона – Реал Сосьедад 3:2 (3:2)
Голлар: Месси (17, 37), Пако Алькасер (44) – Умтити (42, автогол), Прието (45+1).
Барселона: тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс, Андре Гомеш (Иньеста, 69), Пако Алькасер (Денис Суарес, 79), Месси, Суарес.
Реал Сосьедад: Рульи, Навас, Берчиче, Сальдуа, Мартинес, Сурутуса (Гранеро, 84), Ильярраменди, Вела (Каналес, 62), Прието, Ойарсабаль, Виллиан Жозе (Баутиста, 79).
Огоҳлантиришлар: Вела (7), Пако Алькасер (41), Ильярраменди (49), Суарес (68), Пике (88).

Мавзуга оид