Март ойида Ўзбекистон чегарасини бузган 161 қоидабузар қўлга олинди
Ўзбекистонлик чегарачилар март ойида давлат чегарасини бузган 161 қоидабузарни қўлга олдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси вакили маълум қилди.
Унинг айтишича, чегарани кесиб ўтмоқчи бўлганлар энг кўп Қирғизистон билан чегарада ушланган. Уларнинг сони 73 нафарни ташкил қилган. Шунингдек, Қозоғистон билан чегарада 60 нафар, Афғонистон – 16 нафар, Тожикистон – 9 нафар ва Туркманистон билан чегарада 3 нафар қоидабузар қўлга олинган.
"Чегарачилар 1,25 млрд сўмдан кўпроқ суммалик товар-моддий бойликларнинг чегара орқали ноқонуний олиб ўтилиши олдини олдилар. Булар асосан рангли металл, маиший техника, атир-упа ҳамда тамаки маҳсулотлари ҳисобланади. Қирғизистон билан чегаранинг ўзида 590 млн сўмлик товар-моддий бойлик мусодара қилинган.
Бундан ташқари, Тожикистон билан чегарада тамаки маҳсулоти контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қинғирликларига чек қўйилди. Бу ҳолатда жиноятчилардан умумий қиймати 669 млн сўмдан ошадиган йирик партиядаги сигареталар мусодара қилинган.
Мавзуга оид
10:10 / 09.12.2024
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:14 / 23.11.2024