23:56 / 18.04.2017
40342

Яна бир вазирлик мансабдори туман ҳокимлигига туширилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманига янги ҳоким тайинланди. «Кун.uz» манбаси маълум қилишича, бу лавозимга Дилмурод Турдиев Раҳматжонович тайинланган.

Турдиев бунгача Иқтисодиёт вазири ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётганди.


Фото: REDNews

Турдиев Дилмурод 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг Демография, ижтимоий соҳани ва минтақаларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.

Яшнобод туманининг аввалги ҳокими Ҳакимов Фаррух Эркиновичнинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Тошкент шаҳри ҳокимиятидаги манбанинг билдиришича, яна бошқа туманларда раҳбарлар ўзгариши кутилмоқда.

Давлат қўмитасидан туманга. Чилонзорга янги ҳоким тайинланди

Ҳайфсан олган қўмита раҳбари туман ҳокимлигига туширилди 

 

Top