Reuters: АҚШ H-1B визасидан воз кечиши мумкин
АҚШ президенти хорижликларга ишчи визаларни бериш тартибига ўзгартиришлар киритувчи фармонни имзолайди. «Америка маҳсулотини харид қил, америкаликларни ёлла» номли ҳужжат давлат харидлари ва бошқа мамлакатлар билан савдо муносабатларига ҳам доир бўлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги Трамп маъмуриятидаги манбаларига асосланиб хабар қилмоқда.
Фармон хорижий ишчилар томонидан меҳнат визаларини олиш қоидаларига қатъий тус бериши керак. Бу чоралар «америкаликларнинг маошини ошириш ва уларнинг бандлик даражасини кўтариш» мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳужжат Меҳнат ва хавфсизлик вазирлигини миграция сиёсатини бажариш ҳамда қонунчиликдаги нуқсонларни бартараф этишга имкон беради.
Қайд этилишича, ўзгаришлар биринчи галда H-1B виза дастурида кўзга ташланади. Хориждаги юқори малакали ишчилар ва олимлар айнан ушбу виза орқали Америкада ишлаш ҳуқуқига эга бўлишар эди. Оқ уй маъмурияти, шунингдек, визаларни тақдим этишда лотерея тизимидан воз кечиш ниятида.
Reuters агентлигининг қўшимча қилишича, биргина Facebook компанияси ходимларининг 15 фоизи шундай виза соҳиблари ҳисобланишади. Трамп маъмуриятининг ишонч билдиришича, компаниялар H-1B визасидан малакаси пастроқ ишчиларни ёллаш ҳамда уларга камроқ иш ҳақи тўлашда фойдаланмоқда.
Бундан ташқари, бошқа давлатлар АҚШда йирик давлат шартномаларига эга бўлганлари ҳолда АҚШ ўша мамлакатларда шартномаларга камроқ эгалик қилса ҳам компаниялар ҳамкорликдан воз кечишлари мумкин
Мавзуга оид
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
10:06
Ўзбекистон ва Макао ўртасида визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024