Спорт | 12:11 / 19.04.2017
7892
2 дақиқада ўқилади

Рамос Пикега жамоасининг «ПСЖ» билан ўйинини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди

«Реал» жамоаси ҳимоячиси Серхио Рамос ЕЧЛнинг чорак финалида «Бавария»га қарши кечган ва 4:2 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди. Мадридликлар икки учрашув натижасига кўра устун келиб, ярим финалга чиқди.

«Финал ҳақида гапиришга ҳали эрта - биз фақат ярим финалга чиқдик. Биз «Бавария»ни - энг кучли рақобатчиларимиздан бирини чиқариб юборганимиздан хурсандмиз.

Чемпионлар лигасида 100та ўйин ўтказиш - чиройли рақам. Умид қиламанки, «Реал»да ҳали кўп йиллар ўйнайман.

Пикенинг реакцияси? У аввал «ПСЖ» билан ўйинни қайта томоша қилсин. Балки, шунда у ҳакамлар ҳақида фикрини ўзгартирар? Келинг, «Барселона»нинг «Ювентус» билан жавоб учрашувини томоша қиламиз ва нима бўлишини кузатамиз. Аммо мен видеотакрорларга қарши эмасман», - дея Рамоснинг сўзларини келтирган Marca.

Бундан олдинроқ «Барселона» ҳимоячиси Херард Пике «Реал» — «Бавария» учрашувидаги ҳакамнинг ҳаракатларидан норозилигини твиттерда уч нуқта қўйиш орқали ифодалагани хабар қилинганди.

Чемпионлар лигасининг нимчорак финали доирасида «Барселона» ва «ПСЖ» жамоалари ўртасида кечган жавоб учрашуви каталонияликларнинг 6:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди. Жамоаларнинг Парижда кечган биринчи учрашувида эса мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилганди. Жавоб учрашвидан кейин кўпчилик ушбу учрашувда ҳаракат қилган ҳакамлар бригадасига норозиликларини билдирганди.

Мавзуга оид