10:18 / 19.04.2017
43050

Учтепа тумани ҳокими уч ярим ойда ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманига ҳам янги ҳоким тайинланган. Шаҳар ҳокимияти сайтидаги маълумотга кўра, энди ушбу туманга Иргашев Шавкатбек Турдиевич раҳбарлик қилади.

Иргашев Шавкатбек турли йилларда кўп йиллар давомида пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.

Учтепа туманининг аввалги ҳокими Жовдатхон Иноғомов эса лавозимига тайинланганига 4 ой бўлмасдан ишдан олинган. У шу йилнинг январь ойи бошида туман ҳокими сифатида таништирилганди.

18 апрель куни Тошкентнинг яна икки туманига янги раҳбарлар тайинланган. Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев Раҳматжонович Тошкент шаҳри Яшнобод туманига ҳоким бўлган. Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Раҳмонов Бахтиёр Султонович эса Сергели тумани ҳокими этиб тайинланган.

 

 

Top