Жамият | 17:57 / 20.04.2017
22453
1 дақиқада ўқилади

Андижонда антитеррор машғулот ўтказилди

20 апрель куни «Андижон» темир йўл вокзалида вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари тактик-махсус машғулотлари ўтказди. Ушбу объект танлангани бежиз эмас, махсус хизматлар транспорт воситалари ва темир йўллар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги доимий тайёргарлиги муҳим аҳамият касб этади.

Аксилтеррор машғулотда ФВВ, ИИВ ҳамда Мудофаа вазирлиги бўлимлари, шунингдек, Андижон вилояти ҳокимияти вакиллари иштирок этган. Машғулот доирасида қутқарув хизматларининг (ўт ўчирувчилар ҳамда тиббиёт ходимлари ҳам) фавқулодда вазиятлар учун тайёрлиги ҳолатлари текширилди.

Топшириққа кўра, темир йўл вокзали ҳудудида вагонлардан бирини эгаллаб олган шартли террорчиларни зарарсизлантириш талаб этилади. ФВВ ва ИИВ ходимлари топшириқни аъло даражада уддалашган.

Машғулотлар ходимларнинг профессионал даражадаги тайёрлигини кўрсатган ва маросим якунларига кутилган натижаларга эришилгани таъкидлаб ўтилган.

Мавзуга оид