Жаҳон | 08:05 / 20.04.2017
10665
2 дақиқада ўқилади

Японияликлар Шимолий Кореянинг эҳтимолий ракета зарбасига тайёрланмоқда

Японияда кутилмаган ракета зарбаси пайтида эвакуация ва ҳимоя усуллари ҳақида маълумотлар бўлган порталга мурожаат қилиш кўпаймоқда. Бу КХДР атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқ.

NHK телекомпаниясининг хабар беришича, “Аҳолини ҳимоя қилиш портали” сайти ҳукумат томонидан беш йил аввал ташкил этилган бўлиб, эвакуация ва эваконуқталар, ҳимоя усуллари ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича йўриқномаларга эга. Бу террорчилик ҳужуми ёки ракета зарбаси пайтида керак бўлади. Шу кунга қадар бир ойда ўртача 100 минг мурожаат рўйхатга олинганди. Бироқ Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашгани, олтинчи ядро синови билан боғлиқ гап-сўзлардан сўнг, март ойида мурожаатлар сони 450 мингни ташкил қилди.

Апрель бошидан япониялик сиёсатчилар ва ОАВ Жанубий Кореядан япониялик фуқароларни эвакуация қилиш усуллари ҳамда “янги Корея уруши” эҳтимолини жиддий муҳокама қилишмоқда. Ҳудуддаги вазият айниқса 15 апрель куни – КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг таваллуд куни нишонланганда жуда кескинлашди. Ўша куннинг ўзида сайтга мурожаатлар сони 458 мингдан ошиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, КХДР навбатдаги ракета синовини ўтказган кун – 6 апрелдан бошлаб, АҚШнинг Шимолий Кореяга эҳтимолий зарбаси Японияда муҳокама этилувчи бош мавзуга айланди.

Мавзуга оид