Спорт | 22:23 / 20.04.2017
6969
1 дақиқада ўқилади

Бэйл "эл-класико"да майдонга тушиши мумкин

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Гарет Бэйл жароҳатидан тикланиб, Примеранинг 33-туридаги "Барселона"га қарши кечадиган ўйинга жамоа билан тайёргарлик кўришни бошлади. Бу ҳақда клуб матбуот-хизмати маълум қилди. 

20 апрель куни мадридликлар "Бавария"га қарши кечган ўйиндан кейин илк машғулотни ўтказишди ва уэльслик ҳужумчи ҳам жамоадошлари билан бирга шуғулланди. 

"Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги учрашув 23 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45да бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид