Жамият | 21:33 / 20.04.2017
7825
2 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида талончилик билан шуғулланувчи икки киши қўлга олинди

2017 йил 17 апрелда Тошкентнинг Бектемир туманида номаълум шахслар фуқаро Х.нинг ҳаёти ва соғлиғига хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, 100 минг сўм нақд пул ва Нокиа русумли уяли алоқа воситасини олиб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот брифингида маълум қилинди. 

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми “в” банди, яъни талончилик жинояти аломатлари билан жиноий иш қўзғатилган. 

Олиб борилган тезкор тергов ишлари натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб Рустам Муқимов ва бир неча маротаба судланган ҳамда ўта хавфли рецидивист деб топилган Музаффар Мамажоновлар гумон қилиниб, далилий ашёлар билан қўлга олинган ва уларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган. 

Шу муносабат билан, Тошкент ИИББ юқоридаги гумонланувчилардан жабрланган фуқаролар бўлса 102 қисқа рақами ёки ички ишлар идораларига мурожаат қилишларини сўрайди.

Мавзуга оид