Спорт | 22:51 / 20.04.2017
7071
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ ҳафтаси рамзий терма жамоасига «Ювентус»нинг 3 ҳимоячиси кирди

УЕФА Чемпионлар лигасининг шу ҳафтада ўтказилган ўйинлари якунига кўра, энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоани эълон қилди.

Эътиборли жиҳати таркибдан «Ювентус»нинг 3 ҳимоячиси Алекс Сандро, Даниэл Алвес ва Леонардо Бонуччи киритилган.

Туринликлар жамоаси ярим финалдаги ҳар икки ўйинда ҳам каталонияликлар гол уришига йўл қўймади.

Турнир ярим финалига  «Монако», «Атлетико», «Ювентус» ва «Реал» жамоалари йўл олишган.

Рамзий терма жамоа таркиби қуйидагича:
Марк-Андре тер Штеген, Херард Пике (ҳар иккаласи – «Барселона»), Алекс Сандро, Дани Алвес, Леонардо Бонуччи (барчаси – «Ювентус»), Тома Лемар, Килиан Мбаппе (ҳар иккаласи – «Монако»), Сауль Ньигес («Атлетико»), Марко Ройс («Боруссия» Д), Роберт Левандовски («Бавария»), Криштиану Роналду («Реал»).

Мавзуга оид