Жамият | 20:05 / 20.04.2017
12157
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазири ўринбосари Бухорода йиғилиш ўтказди

2017 йил 19 апрель куни Бухоро вилоятида профилактика инспекторлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармаси ва ҳокимияти мутасадди раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник А.Бобохонов раислигида Республика Президенти фармон ва қарорларининг тарғиботи бўйича кенгайтирилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда А.Бобохонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти, мақсади ва ундан келиб чиқадиган устувор вазифаларни иштирокчилар эътиборига етказди. 

Йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Мавзуга оид