Идлибда зарин ёки шунга ўхшаш кимёвий модда қўллангани тасдиқланди
Таҳлиллар Суриянинг Хан-Шайхун шаҳрига кимёвий ҳужум вақтида зарин ёки шунга ўхшаш кимёвий модда қўлланганини исботлади. Бу ҳақда Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти сайтида чоп этилган баёнотда айтилган.
"Таҳлиллар натижалари қурбонлар зарин ёки шунга ўхшаш модда таъсирига учраганларини кўрсатди", дейилган хабарда.
Ушбу ҳужумнинг тафсилотларини ўрганиш бўйича миссия ишини давом эттирмоқда. Ташкилот бош директори Ахмет Узюмджюнинг таъкидлашича, агар хавфсизлик соҳасидаги вазият имкон берса, миссия Хан-Шайхунга жўнашга тайёр. Миссия икки ҳафта ичида Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича конвенцияга аъзо давлатларга биринчи ҳисоботни тақдим қилиши кутилмоқда.
Хан-Шайхундаги кимёвий ҳужум 4 апрелда амалга оширилган. Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Сурия армияси жангарилар заҳарли моддалар ишлаб чиқарувчи цехни бомбардимон қилган. Вашингтон эса Дамашқни тинч аҳолига қарши кимёвий ҳужум содир этганликда айблаган ҳамда бунга жавобан Суриядаги Шайрат аэродромига ракета зарбаси берган. Америкалик мутахассисларнинг фикрича, кимёвий ҳужумни амалга оширган самолётлар айнан шу аэродромдан ҳавога кўтарилган.
Мавзуга оид
16:15 / 25.03.2022
NYT: Оқ уй тузган махсус гуруҳ Россия ядро қуроли қўллаган тақдирда жавоб қайтариш режасини ишлаб чиқмоқда
10:39 / 14.02.2019
Суриядаги кимёвий ҳужумдан кейинги акс этган ҳолатлар саҳналаштирилгани маълум қилинди
11:12 / 22.09.2018
ОАВ: Сурияда кимёвий ҳужумнинг сохта қурбонлари қутқарилиши видеога олинди
08:43 / 21.09.2018