Жаҳон | 15:03 / 21.04.2017
8449
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко: “Трамп маъмурияти хатти-ҳаракати хавотирли”

Фото: РИА "Новости"

АҚШ янги президенти Дональд Трамп хатти-ҳаракатлари хавотирли. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни халқ ва парламентга мурожаати вақтида айтиб ўтди.

"Қўшма Штатлар янги маъмуриятининг ташқи сиёсати ўзига хос жиҳатлари тобора аниқ-равшан кўринмоқда. Суриядаги сўнгги ҳодисалар, Корея ярим оролидаги вазиятнинг кескинлашиши Вашингтон ўз хоҳиш-истакларини бутун дунёга ўтказишга ҳаракат қилиши билан боғлиқ хавотирли вазиятни келтириб чиқармоқда", - деди Лукашенко.

"Умид қиламанки, барча геосиёсий ўйинчиларнинг хатти-ҳаракати ақл билан амалга оширилади", - дея таъкидлаб ўтди у.

Корея ярим оролидаги вазият сўнгги ойларда анча кескинлашди. Бунга КХДРнинг қатор ракета синовлари ва эҳтимолий ядро синови ҳақидаги миш-мишлар сабаб бўлди. АҚШ Шимолий Кореяга қарши ҳарбий ҳаракатлар эҳтимоли истисно этилмаслиги ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид