Ўзбекистон | 09:51 / 21.04.2017
4574
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва "Газпром" ўзаро ҳамкорлик истиқболларини юқори баҳолашди
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов 20 апрелда Москвада "Газпром" компанияси бошқарув раиси Алексей Миллер билан ишчи учрашув ўтказди.
"Газпром" матбуот хизмати маълумотларига кўра, учрашув давомида томонлар икки томонлама ҳамкорлик истиқболларига юқори баҳо бердилар.
Иброҳимов ва Миллер 2017 йил апрелида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи вақтида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишдаги биринчи навбатдаги қадамларни муҳокама қилишди.
Томонлар, жумладан, геологоразведка ва инжиниринг-инновацион ишлар ўтказиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишди.
Мавзуга оид
16:33 / 25.11.2024
Ўзбек аёлларини ҳақоратлаган туркиялик стендапчи: унга қарши Истанбул прокуратурасига ариза топширилган
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024