19:08 / 25.04.2017
10166

Таиландда собиқ қиролнинг куйдирилиш санаси эълон қилинди

Фото: Thoibao.com

Ўтган йилнинг октябрида вафот этган Таиланднинг собиқ қироли Пумипон Адулядетни куйдириш маросими шу йилнинг 26 октябрь санасида ўтказилади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ мамлакат олий ҳарбий раҳбариятига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Ҳукуматнинг расмий вакили, генерал-лейтенант Сансен Кевкумнеднинг сўзларига кўра, беш кунлик дафн маросими 25 октябрда бошланади.

ОАВнинг қайд этишича, Таиланд қироллик оиласи вакилларининг дафн маросими кенг миқёсли ва жуда серхаражат тадбир бўлади — сўнгги марта бундай тадбир мамлакатда 70 йил аввал ўтказилган.

Пумипон Адульядетнинг ўғли Маха Вачиралонгкон Таиланд тахтига қирол Рама X сифатида ўтирди. У 1782 йилда асос солинган Чакри сулоласининг ўнинчи қироли ҳисобланади.

Top