08:36 / 27.04.2017
24486

Назарбоев нега мамлакатда уяли телефонларни ўғирлашларини айтди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон халқи ассамблеяси сессияси вақтидаги чиқиши давомида мамлакат ахборот ва коммуникациялар вазири Даурен Абаевга савол билан мурожаат қилган. Вазирдан нима учун бугунги кунда кўпроқ уяли телефонларни ўмаришаётгани ҳақида сўралди, деб хабар бермоқда Nuz.kz.

"Дарвоқе, бугунги кунда кўпроқ уяли телефонларни ўғирлашмоқда. Даурен Абаев, шу ердамисиз? О, ахборот вазири. Энг кўп кичик ўғирликлар – бу телефонларни ўмариш, биласизми нега? Чунки телефон рақамини олишга келишади, шу орқали топа олишмайди.

Шахсий телефон рақамини рўйхатдан ўтказса, ҳеч ким уни ўғирламайди, сабаби унга чип беришмайди. Айтишади – бу сеники эмас, бу масалан, Сидоровнинг телефони, дейишади. Жуда оддийку ахир", - дея мурожаат қилган президент Абаевга.

Вазир эса бунга жавобан “қиламиз” сўзлари билан бошини қимирлатган. "Буни мени чиқиш қилишимга қадар қилиш мумкин эди, тўғрими? Оддий нарса. Энди эса қиламиз, деяпти", - дея кулган Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Остона шаҳрида мамлакат президент раислигида Қозоғистон халқи ассамблеясининг XXV сессияси бўлиб ўтди.

Top