Фан-техника | 16:24 / 27.04.2017
6607
2 дақиқада ўқилади

Nokia тармоқ бозори тикланиши фонида I чоракда Ericsson’дан ўзди

Фото: Reuters

Финляндиянинг телекоммуникацион ускуналар ишлаб чиқарувчи Nokia компанияси бугун савдоларнинг камайиш суръати пасайганини айтиб, глобал тармоқ бозори айниқса Шимолий Америка ва Ҳиндистонда тикланиш нишоналарини намойиш этаётганини қайд этган. 

Nokia чораклик кўрсаткичлар бўйича швейциялик рақобатчиси Ericsson’дан ўзган ва таҳлилчиларнинг фикрича, яқинда француз-америка рақобатчиси Alcatel-Lucent’нинг харид қилиниши ортидан келажакда мижозларни жалб этиш борасида яхши имкониятларга эга.

Nokia бизнес тобора ривожланмоқда ва ўтган чоракдаги 14 фоизлик сусайишга солиштирилганда, тармоқ ускуналарининг савдоси бу сафар 6 фоизга камайган.

Ericsson эса биринчи чоракда тармоқ бизнесидаги даромад 13 фоизга камайганини эълон қилган эди.

"Биз даромаднинг тушиш суръатини секинлаштирдик ва биз учун паст савдо мавсуми ҳисобланувчи биринчи чоракда яхши буюртмалар ҳажмига эга бўлдик», — деди журналистларга Nokia раҳбари Ражив Сури.

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Америка ва Ҳиндистон бозоридан умид катта, вазият шунингдек, Япония, Жанубий Корея ва Жанубий-Шарқий Осиёнинг баъзи қисмларида ўнгланиб бормоқда.

“Хитойда баъзи бир имкониятларга эгамиз, бироқ бу бозор биз учун доим муаммолигича қолаверади”, — деган у.

Мавзуга оид