21:47 / 27.04.2017
7852

Тошкентда ЙТҲлар сони камаймоқда

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 20458та, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 7565та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Шундан, 3504таси сфетофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиш, 4061таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш экани таъкидланмоқда. 

Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг маълум қилишича, 21-27 апрель давомида 17та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, унда икки киши ҳаётдан кўз юмган, 18 киши жароҳатланган. 

2017 йилнинг 15 март, яъни видеокузатув камералари ўрнатилганидан буён 127та ЙТҲ содир бўлган, ушбу ҳодисалар оқибатида 18 киши халок бўлган, 147 нафари жароҳатланган. 

Шу билан бирга, таъкидланишича, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 56тага, унда жароҳатланганлар 73 нафарга, вафот этганлар сони эса 13 нафарга камайган. 

Top