Пентагон АҚШ раҳбарлигидаги коалиция кучлари томонидан 2014 йил августидан буён Ироқ ва Сурия ҳудудида амалга оширилган ҳарбий амалиётлар давомида тинч аҳоли орасида жами 352 киши қурбон бўлгани ҳақида айтилган ҳисоботни эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
«Айни вақтда, маълум ахборотларга кўра, амалиёт бошланган вақтдан буён камида 352 киши коалициянинг хатолик туфайли берилган зарбалар оқибатида ҳалок бўлган», — дейилган доклад матнида.
Ҳисоботда қасддан қилинмаган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар туфайли ҳамдардлик билдирилган.