19:55 / 02.05.2017
8157

Beeline Андижоннинг 2 туманида алоқа ишламай қолгани ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди

Андижон вилоятининг Марҳамат ва Булоқбоши туманлари баъзи ҳудудларида Beeline компанияси томонидан тақдим этилувчи мобил алоқаси сифатида ёмонлашгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. 

Кун.uz ушбу ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида компания билан боғланди. Компаниянинг ташқи алоқалар ва коммуникациялар бўйича директори Ораз Абдуразаковнинг таъкидлашича, Андижон вилоятининг ушбу туманлари маълум қисмларида ҳақиқатдан ҳам овозли алоқа ва data-сервисни тақдим этиш даражаси қисқа муддат давомида пасайган. 

“Бу алоқа сифатини яхшилашга қаратилган янги радиорелейли оралиқларни ишга тушириш билан боғлиқ. Айни дамда барча ускуналар муваффақиятли равишда ўрнатилди, ҳамда хизматлар тўла ҳажмда тикланди”, - дея айтиб ўтди Абдуразаков.

Top