12:00 / 03.05.2017
16473

Бокс бўйича Осиё чемпионати илк ярим финалчилар жуфтлиги маълум бўлди

Фото: kun.uz

“Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган бокс бўйича 29-Осиё чемпионатининг биринчи ярим финал жуфтликлари маълум бўлди. 

Унга кўра, 56 кг вазн тоифаси бўйича ўтказиладиган ярим финал жангларида:

Муроджон Аҳмадалиев (Ўзбекистон)  –   Ҳан Ёнгҳунг  (Жанубий Корея)
Қайрат Ералиев              ( Қозоғистон ) –  Жанг Жиявей (Хитой) 

56 кгли боксчиларнинг чорак финал баҳсини бошлаб берган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва бутанлик Доржи Нима жуфтлигида Аҳмадалиевнинг қўли баланд келган эди

Муроджон Аҳмадалиев устунлигида ўтган баҳс иккинчи раундда тўхтатилди. Бунга бутанлик боксчининг кучли зарбалардан сўнг иккинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушгани ҳамда мураббийлари ўйинни тўхтатишга қарор қилгани сабаб бўлди. 

Top