13:47 / 04.05.2017
6459

Колумбия мамлакатда йирик табиий газ кони очилганини эълон қилди

Фото: Ecopetrol

Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантоснинг маълум қилишича, мамлакатда 1989 йилдан бери илк маротаба йирик газ кони аниқланган, деб ёзмоқда El Heraldo нашри.

Хабарларга кўра, табиий бойлик кони Ecopetrol ва Anadarko нефть компанияларининг ҳамкорлиги натижасида Кариб денгизи жанубий қисмида аниқланган. 

«Бу Кариб соҳилларида истиқомат қилувчи аҳоли ва саноат учун катта имкониятдир. Бу товарлар ва хизматлар, меҳмонхоналар, ресторанлар ва савдо учун улкан имконият», — деган мамлакат президенти кон очилишини шарҳлар экан. 

Унинг сўзларига кўра, газ кони аниқланиши, хусусан, Барранкиля шаҳри денгиз соҳаси ва логистикаси ривожига ҳисса қўшади. 

Ecopetrol компанияси сайтида эълон қилинган ахборотга кўра, газ кони 3675-4415 метр чуқурликда аниқланган бўлиб, кон қалинлиги 110 метрни ташкил этиши мумкин. 

Top