10:21 / 04.05.2017
51454

Собиқ ташқи ишлар вазири президент ҳузуридаги институтга директор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига Владимир Норов директор этиб тайинланди. Бу ҳақда ишончли манба маълумот берган.

1955 йилда Бухорода туғилган Владимир Норов 2006 йил 12 июлдан 2010 йил 12 январгача – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган.

Фото: «Diplomatmagazine.nl»

У турли йилларда турли мамлакатларда элчи сифатида фаолият кўрсатган (1998—2003 йилларда — Ўзбекистоннинг Германиядаги, ўриндошлик асосида – Польша ва Швейцариядаги элчиси. 2005—2006 йилларда — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси. 2013 йил 27 августдан — Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси. 2014 йилнинг 2 декабридан Ўзбекистоннинг Люксембургдаги элчиси).

Бундан олдинроқ Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ходимлари Тошкентда доимий пропискага қўйилиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилганди.

Top