Путин Атамбаев билан қўнғироқлашди
Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбаев билан телефон мулоқоти ўтказди ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш тўғрисида гаплашди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
Кремль томонидан маълум қилинишича, мулоқот Россия томони ташаббуси билан ўтказилган.
"Владимир Путин Алмазбек Атамбаевни Қирғизистон Республикаси давлат байрами - Конституция куни билан табриклади. Икки давлат ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди", дейилган хабарда.
Сиёсатчилар мулоқот давомида Остонада 3-4 май кунлари ўтказилган Сурия масаласи бўйича учрашувларнинг тўртинчи босқичи якунлари ҳақида ҳам гаплашишган.
Россия, Эрон ва Туркия вакиллари учрашувидан кейин Россия Сурияда хавфсизлик ҳудудлари ташкил этиш ва хорижий қўшинларни киритишни таклиф этмоқда.
Хавфсизлик ҳудудларини Идлиб вилоятида, Ҳомсдан шимолда, шарқий Гута ва Сурия жанубида ташкил этиш таклиф этилмоқда. Уларнинг ичкарисида қурол ишлатиш тақиқланади, гуманитар ташкилотлар фаолияти учун барча шароитлар яратилади, ижтимоий инфрастурктурани тиклаш бўйича чоралар кўрилади. Хавфсизлик ҳудудларининг ташкил этилиши расмий идоралар ишини тиклаш ва қочоқлар қайтиши учун шароит яратиш имконини беради. Уларда хорижий ҳарбий контингентлар жойлаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
00:02
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
07:55 / 20.12.2024
Зеленский Путиннинг «Орешник» билан «дуэл» ҳақидаги сўзларини танқид қилди
23:27 / 19.12.2024
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
21:49 / 19.12.2024