20:59 / 05.05.2017
4447

Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси билан учрашув ўтказилди

2017 йилнинг 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сун Лижиэ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама учрашувларга ва Ўзбекистон делегациясининг “Бир белбоғ, бир йўл” халқаро форумида иштирокига тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Top