13:06 / 06.05.2017
5033

Volkswagen жорий йилда нечта янги моделни намойиш этиши айтилди

Фото: Volkswagen

Volkswagen компанияси 2017 йил давомида олтита янги модель ва уларнинг модификациясини тақдим этади. Бу ҳақда Autonews.ru мухбирига немис автоконцерни вакили айтиб ўтган.

Янгиликлар ҳақида расмий маълумотлар ҳозирча сир сақланмоқда. Дастлабки хабарларга кўра, жорий йилнинг кузида Франкфурт автосалонида кейинги авлоддаги Touareg йўлтанламаси тақдим этилади. Модель алюминий ва пўлатли MLB Evo негизида қурилади.

Янги Touareg ҳажми бўйича ҳам ўзгаради ва умуман бошқа қиёфага эга бўлади. Бундан ташқари, йўлтанламас овоз ва имо-ишораларни бошқариш имконини берувчи энг яхши мультимедия комплекси, шунингдек, бутунлай тўхтатиш имконига эга круиз-назорат ва тирбандликда ҳаракатланишда автоматик юриш функцияси билан тақдим этилади. 

Двигателлар ичида яхшиланган 270 от кучи бўлган V6 уч литрли дизелли, бензинли 340 от кучига эга “олтиталик” бор. Келажакда гибридли куч қурилмасига эга нусха ҳам пайдо бўлади, унинг таркибига “тўртталик” ва электромотор киради.

Бундан ташқари, Франкфуртдаги мотор-шоуда олтинчи авлод Polo хэтчбеки ҳам тақдим этилади. У MQB A0 негизида қурилади ҳамда енгилроқ, салон эса - кенгроқ бўлади. Хэтчбекда бутунлай рақамли ускуналар панели, Apple CarPlay ва Android Auto интерфейсларида ишлаши мумкин бўлган ахборот-кўнгилочар тизим бўлади.

Двигателлар ичида 1,5 литрли “тўртталик” бўлади. Бу мотор 130 ёки 150 от кучи бериши мумкин. Яхшиланган GTI-нусха эса икки литрли “тўртталик” билан жиҳозланади. Тахминларга кўра, унинг қуввати 200 от кучи бўлади, ҳамда хэтчбекка соатига 100 километр тезликка олти сонияда чиқиш имконини беради.

Бундан ташқари, немис концерни вакиллари сўзларига кўра, 2020 йил охирига қадар Volkswagen ҳар йили иккитадан янги моделни тақдим этиб боради. 2018 йилда немислар иккита седанни кўрсатишади, 2019 ва 2020 йилларда эса тўртта йўлтанламас чиқади. Шунингдек, маълум бўлишича, немислар беш ўринли салонга эга спорт йўналишидаги Atlas йўлтанламасини ҳам чиқариши мумкин.

Volkswagen 2017 йилнинг илк тўрт ойи давомида тўртта янги моделни тақдим этди. Улардан энг катта қизиқишга сабаб бўлгани – етти ўринли Teramont йўлтанламаси (АҚШда Atlas номи остида чиқарилмоқда).

Top