Жаҳон | 07:47 / 08.05.2017
12744
1 дақиқада ўқилади

Америкалик ҳарбийлар Афғонистонда ИШИД етакчиси йўқ қилинганини тасдиқлашди

Фото: AFP 2017 / Seyllou

ИШИД террорчилик гуруҳи етакчиси Абдул Ҳасиб Афғонистон ва АҚШ ҳарбийларининг 27 апрелдаги биргаликдаги операцияси давомида йўқ қилинган. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги қўмондони Жон Николсонга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

"Бу муваффақиятли биргаликдаги операция ИШИДни йўқ қилиш бўйича кампаниямизда муваффақиятга эришишимиздаги навбатдаги қадамдир", деб айтди Николсон.

Аввалроқ Ҳасибнинг йўқ қилинганини Афғонистон президенти Ашраф Ғани маълум қилганди.

Афғонистон ҳукумати Ҳасибни мамлакатда бир неча терактларни ташкиллаштиришга алоқадор деб ҳисоблаган. Маълум қилинишича, айнан Ҳасиб Кобулдаги ҳарбий госпиталга ҳужум қилишга буйруқ берган. Бу ҳужум оқибатида ўнлаб тиббиёт ходимлари ҳалок бўлганди. 

Мавзуга оид