18:30 / 11.05.2017
6985

«Гамба Осака» нацистларнинг рамзи учун жазоланди

Япониянинг «Гамба Осака» жамоаси  ўйин вақтида мухлислари нацистларнинг рамзларидан фойдалангани учун жазоланди. BBC News хабарига кўра, жамоа мухлислари кўтарган байроқларда нацистларнинг рамзи бўлгани учун 2 миллион иена миқдорида (17,5 минг доллар) жарима тўлайди. Бундан ташқари, мухлислар номаълум муддатгача ўйинларга байроқ ва баннерлар олиб кириши тақиқланган.

Бу ҳодиса 16 апрель куни миллий чемпионат доирасида «Сересо Осака»га қарши кечган (2:2) ўйин вақтида рўй берганди. Трибунадаги байроқларда СС белгилари туширилганди.

10 турдан кейин «Гамба Осака» 19 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринда кетмоқда.

Top