16:25 / 12.05.2017
35685

Лола Каримова Ислом Каримов фондининг дастлабки таълим гранти соҳибларини таништирди

Фото: Facebook / Лола Каримова-Тиллаева

Лола Каримова-Тиллаева ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан чет элнинг пешқадам олийгоҳларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил учун эълон қилинган грант соҳибларини маълум қилди. Ушбу танловда жами 300га яқин ёшлар қатнашган эди.

"Ғолибларимиз мутаҳассислик ва чет тилидан ўтказилган имтиҳон ва тестларда барча иштирокчилар орасида энг кўп балл тўплаб, ўз билим ва иродалари туфайли грант соҳиби бўлишга муваффақ бўлдилар", - деб ёзади Каримова-Тиллаева.

Танлов ғолиблари:
1. Усмонов Мирусмон (Тошкентдаги Турин Политехника университети битирувчиси)
2. Миртурсинов Мадиёр (Турин Политехника университети, Тошкент)
3. Асадов Бекзод (Турин Политехника университети, Тошкент)
4. Искандаров Нурсултон (Тошкент Мелиорация ва ирригация институти)
5. Маҳкамова Лазизахон (Тошкент Архитектура-қурилиш институти)
6. Қамбаров Фарходжон (Турин Политехника университети, Тошкент)
7. Турсуналиев Улуғбек (Турин Политехника университети, Тошкент)
8. Гардер Ник (Губкин номидаги Россия Давлат университетининг Тошкентдаги филиали)
9. Мирзаҳмедов Отабек (Турин Политехника университети, Тошкент)
10. Усмонов Абдижалол (Турин Политехника университети, Тошкент)
11. Нурмаматов Жаҳонгир (Турин Политехника университети, Тошкент)
12. Фейзуллаев Алим (Тошкент Архитектура-қурилиш институти)

Грант соҳиблари ўқишининг бошланиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз: Бу йилги танлов қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўтказилган эди: табиий фанлар (қайта тикланувчи энергия манбалари ва кимё), сув ва ер ресурсларини бошқариш, машинасозлик технологиялари, озиқ-овқат технологиялари, озиқ-овқат хавфсизлиги, озиқ-овқат ишлаб чиқариш ва маркетинги, архитектура (шаҳарсозлик, тарихий обидаларни муҳофаза этиш ва қайта тиклаш), дизайн (маҳсулот дизайни, саноат ва меъморчилик дизайни) ҳамда рассомчилик.

Top